Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Oltinsoy tumani hokimligi
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Tadbirlar / 2023-01-28

Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари ва Сурхондарё вилоятида Ташаббусли бюджет жараёнлари бўйича 2022 йил 1-2-мавсум натижалари" тўғрисида семенар бўлиб ўтмоқда. Мажлисда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С Абдураимов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Х Нормаматов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари С Рахмонқуловлар иштирок этишмоқда.

 

 

Бугун, 28 январь куни Олтинсой тумани ҳокимлигининг мажлислар залида жорий йилнинг 25 январь куни давлатимиз раҳбари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш йўналишида семинар ташкил этилди.

 

 

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти ташаббуси билан ўтказилган семинарни вилоят Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдураимов кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Семинарда вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи Худойберди Нормаматов “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Собиржон Раҳмонқулов “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида”, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Чориев “Сурхондарё вилоятида Ташаббусли бюджет жараёнлари бўйича 2022 йил 1-2-мавсум натижалари тўғрисида” деган мавзуларда маърузалар ўқишди.

 

Семинарда қатнашган Олтинсой туман Кенгаши депутатлари, маҳаллалар раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, мутахассис аёллар ва ёшлар етакчилари ўзларининг келгуси фаолиятларида қўл келадиган қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар борасидаги зарур маълумотларни олишди.

 Шунингдек тадбир иштирокчилари томонидан тушган барча саволларга нотиқлар тарафидан жавоблар қайтарилди.

Семинар якунида сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ашурали Орипов мазмунга бой бўлган учрашув учун семинар қатнашчилари номидан тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Izoh qoldirish

Ro`yxatdan o`tish
8 ta foydalanuvchi hozir saytda
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?