ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲАҚИДА.
ШУ ЎРИНДА САВОЛ ТУҒИЛИШИ МУМКИН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНЛАРИ РАСМИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН МАНБАЛАРГА НИМАЛАР КИРАДИ?
Қонунчиликка мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари, “Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси” Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
ШУНИНГДЕК, НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШГА ДОИР ТАЛАБЛАРГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРАДИ:
ҚАЙСИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА ВАКОЛАТЛИ ҲИСОБЛАНАДИ?
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 30-моддасининг иккинчи қисми бир жиноят учун икки марта жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгилайди. Ушбу қоиданинг қонунда мустаҳкамланганлиги одиллик принципининг шартларидан биридир. Ушбу норма орқали жиноий жавобгарликнинг одилона бўлиши таъкидланган. Бу ўринда бир жиноят учун бир марта жавобгарликка тортиш мезон бўлиб хизмат қилади. Бунда жиноят содир этган шахснинг ҳолати, илгари жиноий жавобгарликка тортилганлиги, унинг судланганлиги ёки оқланганлиги аҳамиятга эга эмас. Ушбу ва бошқа ҳолатларда унинг мазкур қилмиши учун қайта жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 31-МОДДАСИ
Мазкур модданинг 1-қисми билан белгиланган нормага кўра, Инсон бошқа мавжудотлардан шаъни, қадр-қимматига, обрўйига эгалиги билан фарқ қилади. Қадр-қиммати қадрлангандагина у ўзининг ҳаётини муносиб қура олади. Шунинг учун инсоннинг шаъни, обрўси ҳимоя қилинади. Ҳар бир киши ўз ҳаётини ўзи хоҳлаганча ташкил қилади. Бунда у бошқаларга зарар етказмаслиги, қонун-қоидалар асосида яшаши, фойдали меҳнат билан шуғулланиши зарур. Инсонларнинг шаъни, обрўсига зарар келтирувчи ҳар қандай ҳаракат тақиқланади. Бирор-бир ҳаракат натижасида инсоннинг шаъни, обрўсига зарар етса, унга тегишли чоралар кўрилади.
Шунингдек 31-модданинг навбатдаги нормалари билан ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.
Кейинги йилларда телекоммуникация тармоқлари ва ахборот технологиялари ривожлангани сари ахборот ва маълумотларни узатиш, тарқатиш жараёнлари осонлашди ва халқ ичида оммавийлашди. Ҳозирги кунда 30 миллиондан ортиқ юртдошларимиз мобил алоқадан фойдаланмоқдалар.
Бугун ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида шахснинг шахсий ва оилавий сирига оид маълумотлари, минг афсуски, унинг розилигисиз олиниши, тарқатилишига гувоҳ бўляпмиз. Натижада кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз шахсий ҳаётига, шахсига оид маълумотларнинг тарқалишига оид ҳуқуқбузарликдан жабр кўрмоқдалар.
Бундай шароитда фуқароларнинг шахсий маълумотлари, ёзишмалари ва биометрик маълумотларини сақлаш ва тарқатилишида ташқи таъсирлардан ҳимоя зарурати юзага келмоқда. Шу нуқтаи назардан Конституцияда дахлсизлик ҳуқуқи сифатида шахсий, оилавий сир ва маълумотларнинг ноқонуний тўпланиши ва тарқалиб кетиши чекланиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур модда 4-қисмининг аҳамияти шундаки, бир неча йиллардан буён жамиятимизда “снос” билан боғлиқ муаммо долзарблик касб этаётганди. Бунга оқилона ечим сифатида ҳеч ким суднинг қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳамда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши орқали таъминланиши ҳам мустаҳкамланди.
Жиноят ишлари бўйича
Олтинсой туман судининг раиси
К.Назаров