Дунёда коррупциянинг тури хам таснифи ҳам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Турли кўрсаткичлар ва рақамлар акс этган жадваллар яратилган, ўзига хос рейтинглар тузилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу борадаги ишлар ва изланишлар изчил давом этмоқда. Ижтимоий-тарихий вазият, фуқароларнинг хуқуқий дунёқараши, давлат тузилиши, иқтисодий ривожланиш омилларидан келиб чиқиб, хар бир давлат коррупцияга қарши ўзига хос усулларда курашмоқда. Бу борада энг самарали йўл хали топилган эмас. Чунки коррупция бир қарашда оддий жиноят бўлиб кўрингани билан аслида унинг келиб чиқиши ва яшовчанлик сабаблари жуда чигал ва мураккабдир. Республикамизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Миллий парламентимиз томонидан қабул қилиниб, 2017-йил 3-январда Президентимиз томонидан имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун тарихий аҳамиятга эга хужжатлардан биридир. 6 боб, 34 моддадан иборат ушбу қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар ва меъёрлар белгиланган.
Қонуннинг 4-моддасига кўра коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги таъкидланган.
Олтинсой тумани Ногиронлар жамияти ҳудудий бўлинмаси 2024-йил 9-июлдаги 8-04/24-сонли Давлат гранти танловида иштирок этиб, ғолиб бўлиб, ҳудудий бўлинма томонидан мазкур танловнинг асосий йўналиши ҳисобланган “Жамиятда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашда нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ролини кучайтириш” йўналишида жуда кўплаб амалий ишларни олиб борилмоқда.
Хусусан, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Олтинсой тумани Ногиронлар жамияти туман ҳудудий бўлинмаси томонидан тумандаги Бўстон ва Сайрак маҳалла фуқаролар йиғинларида имконияти чекланган ва кўнгиллилар қатнашчиларига маҳаллар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш, сантария экологик-ҳолатини янада яхшилаш бўйича ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириб, фуқароларнинг бу борадаги хабардорлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, чиқиндиларни вақтинча йиғиш контейнерларини тайёрлаш (чиқинди қутилари) юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириб келмоқда. Бундан ташқари, “Биз коррупцияга қаршимиз” лойиҳаси асосида турли тарғибот, баннерлари, буклет, эслатмалар тайёрланиб, аҳоли гавжум жойларига тарқатилди.
Ҳудудий бўлинма томонидан тумандаги корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда “Коррупцияга қарши курашишга биз ҳам бефарқ эмасмиз” мавзусидаги Грант лойиҳасининг тақдимоти асосида туманда Бўстон маҳалласида жойлашган 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбирлар ўтказилди.
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Газтаъминоти корхонаси, Экология бўлими, “Тоза ҳудуд” корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси, Электр таъминоти корхонаси, “Сувтаъминоти” корхонаси ҳамда Нуронийлар жамғармаси билан ҳамкорликда туманимиздаги маҳаллаларида тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, 2024-йилда мазкур лойиҳанинг 2-ойи мавсумида бевосита ушбу тадбир жараёнларига (лойиҳада) Олтинсой тумани Сайрак ва Бўстон маҳаллаларида имконияти чекланган ва кўнгиллилар қатнашчиларга, жами 50 нафардан ортиқ фуқаролар, жумладан, 5-нафар кам таъминланган оилалар бевосита тадбирларга жалб қилиниб, икки ярим ой давомида маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкамзорлаштириш, санатория ва эколигик ҳолатларни яхшилаш бўйича ижтимоий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ушбу лойиҳадан кўзда тутилган ишлар давомида тумандаги Сайрак ва Бўстон маҳаллаларида чиқинди қутилари (контейнер) қўйиш давомида маҳалла ва фуқароларга оз бўлса-да, санитария-гигиена ва экологик муҳитни соғломлаштириш тадбирлари ҳақида тушунчалар берилиб, бу борада турли буклетлар тарқатилди.
Лойиҳанинг 3-ойида “Коррупцияга қарши курашишга биз ҳам бефарқ эмасмиз” лойиҳаси асосида маҳаллаларда давра суҳбатлари, нуронийлар жамғармаси ва маҳалла раислари ҳамда масъул корхона ва ташкилотлар, туман ҳокимлиги ҳамда туман Адлия бўлими ходимлари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Лойиҳанинг 4-ойи давомида Қоратепа, Овчи, Экраз, Гулистон, Ипоқ ва Чеп, Мустақилликнинг 10 йиллиги МФЙ ларида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда “Коррупцияга қарши курашишга биз ҳам бефарқ эмасмиз” лойиҳаси асосида маҳаллаларда давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказилди.
Лойиҳанинг 5-ойи давомида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари билан биргаликда “Коррупция – миллат келажагининг кушандасидир” лойиҳаси асосида маҳаллаларда турли семинар-тренинг ва бошқа тадбирлар ўтказилди.
Шунингдек, тумандаги Янгиқурилиш, Наврўз маҳаллаларидаги мактаблар ва тиббиёт масканларида тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, туман Нуронийлар Кенгаши, вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари билан ҳамкорликда “Биз - коррупцияга қаршимиз” мавзуларида турли танловлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ногиронлар жамияти Олтинсой
тумани бўлими раҳбари С.Алимардонов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025