Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Oltinsoy tumani hokimligi
Тадбиркор ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди

 

 

Тадбиркор ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди

Айни пайтда ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу кунларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида тадбиркорларнинг соҳага қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган учрашувлари шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.  

 

Ана шундай учрашувлардан бири Олтинсой туманидаги “Туяқуш тиллолари” оилавий корхонаси раҳбари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Ойжамол Ҳайитова билан бўлиб ўтди.  

Айни кунда 100 бошга яқин туяқушлар парваришланаётган оилавий корхона раҳбари фаолиятининг бошидаги илк қадамлар, эришаётган ютуқлари ҳақида ёшлар ҳамда аҳоли вакилларига ҳикоя қилиб берди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди.   

 

Izoh qoldirish

Ro‘yxatdan o‘tish
  • Hozir saytda
  • 4 ta foydalanuvchi hozir saytda
So‘rov o‘tkazish
Sayt haqida firingiz?