721 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтади;
– 186 781 нафар сайловчилар иштирок этиши белгиланган;
– 2 344 нафар номзодлар сайловда иштирок этиши белгиланган бўлиб, шундан 334 нафари (14,2%) амалдаги раислар, 2010 нафари биринчи маротаба сайловда иштирок этади.
Бугун сайловнинг дастлабки кунида вилоятдаги 62 та маҳалла раиси муқобиллик асосида сайланди. Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови белгиланган график асосида давом этади.
Айни кунларда Олтинсой туманида ҳам сайлов жараёнлари бошлаб юборилди. Бугун, туманнинг “A.Boътаев”, “Янги қурилиш”, “Шакарқамиш” ҳамда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов ўтказилди.
Сайлов қонун доирасида шаффоф, очиқлик тамойиллари асосида юқори савияда ташкил этилмоқда.
Сайлов жараёнларида фуқаролар фаол иштирок этишмоқда.
Бугун, 15 апрель куни Олтинсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Олтинсой туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алишер Джумаев бошқариб борди. Сессияда дастлаб Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий бошқарув Кенгашининг Олтинсой тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Алишер Джумаевга йўллаган “Ташаккурнома”си партиянинг туман Кенгаши раиси Ҳ.Товашаров томонидан тантанали тарзда топширилди.
Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев бошқарган анжуманда журналистлар, туман, шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати бошлиқлари, туризм ва маданий мерос, спорт бош бошқармалари, маданият бошқармаси мутасаддилари, блогерлар иштирок этди.
Рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022