Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Oltinsoy tumani hokimligi
ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ АЛИШЕР ДЖУМАЕВНИНГ ИЙД ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ  ТАБРИГИ
Rahbar chiqishlari / 2021-07-19

ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ АЛИШЕР ДЖУМАЕВНИНГ ИЙД ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ  ТАБРИГИ

 

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Барчангизни меҳр-оқибат, яхшилик ва саховат айёми, муборак ийди Қурбон Ҳайити муносабати билан чин дилдан табриклайман.

Муборак Қурбон ҳайити халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиради.

Энг буюк неъмат-тинчлик, тотувлик, хотиржамликда меҳнат қилиш, фарзандларимизни баркамол вояга етказиш, яхши яшаш завқини кўнглимизга жо қилган Истиқлол байрамининг шонли 30 йиллиги  арафасида Қурбон ҳайити ҳам қўшалоқ байрам сифатида келиб, қувончимизга қувонч қўшмоқда.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз раҳбари ташаббуслари билан дину эътиқодимизга янгитдан ҳаёт бахш этилди. Муқаддас динимиз, қадимий урфу одатларимиз, улуғ алломаларимизнинг бебаҳо меросини асраб-авайлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қадрли юртдошлар!

2021 йил 13 июль куни Ўзбекистон Республика Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарорга мувофиқ, 20 июль – Қурбон ҳайити байрами мамлакатимизда карантин талабларига риоя қилган ҳолда халқимизнинг диний ва миллий анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказилади.

Хусусан, ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анаъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириш тавсия этилмоқда. Боиси,икки йилдан бери жаҳонда барча инсониятни ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси ҳар биримиздан ҳар лаҳза огоҳ бўлиш, ўзимизни ва яқинларимизни бу аср вабосидан асраш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни тақозо этаяпти. Шу билан бирга пандемия янада авж олмаслиги, унинг оқибатларини юмшатиш мақсадида қурбон ҳайити куни Ийд номози масжидларда ўқилмайди, унинг ўрнига уйда зуҳо номози ўқилади.

Азиз юртдошлар!

Ҳайит кунларини ғанимат билиб, барча гина-кудратларни унутиб, кечиримли бўлиш инсонга хос бўлган гўзал фазилатлардандир.

Ушбу муборак айёмда юртимиз равнақи, халқимиз осойишталиги ва фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи ҳаммамизга мададкор бўлишини тилайман. Ийди Қурбон Ҳайитининг файзу баракаси қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин.

Барчангизни, оила аъзоларингизни Ийд Қурбон Ҳайити — меҳр-саховат айёми муносабати  билан яна бир бор табриклайман. Юртимиз тинч, Ватанимиз обод ва фаровон бўлсин.

         Барчамизга ҳайит байрами муборак бўлсин!

Ro`yxatdan o`tish
1 ta foydalanuvchi hozir saytda
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?