Жумладан, болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўнинчи бобида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари мустаҳкамланган. Ушбу бобнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб кўрсатилган.
Сўнги йилларда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бўлган жиноятлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, Республикамизда 2023 йилнинг 9 ой ичида йўл-транспорт ҳодисаси
2022 йилга қараганда 2,4 фоизга ошиб, 10 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Юртимизда охирги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти, олиб борилган ушбу ислоҳотлар суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлабгина қолмасдан, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янги босқичга олиб чиқиш имконини берди.
Халқимизнинг орзу-умидлари ва интилишлари ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдига қўйган мақсадлари янги таҳрирдаги Конституцияда ўз аксини топди. Шунингдек, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини конституциявий асослар мустаҳкамлади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024