Инсон ҳуқуқи-бу фуқаролик жамиятида, ҳуқуқий давлатда энг олий қадрият ҳисобланади. Инсон туғилиши билан унда табий ҳуқуқ ҳисобланган яшаш ҳуқуқи билан биргаликда шу жамиятда ўрнатилган ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқларга эга бўлади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 2-моддасида қайд этилишича, ҳар бир инсонни ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқишдан, мол-мулки, табақасидан қатий назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши зарурдир.
Инсон ҳуқуқлари - ҳар бир инсоннинг миллати, яшаш жойи, жинси, этник келиб чиқиши, танасининг ранги, дини, тили ва бошқа белгиларидан қатъи назар, ажралмас ҳуқуқларидир. Барча одамлар ҳар қандай турдаги камситишларни истисно қилган ҳолда, инсон ҳуқуқларидан бир хилда фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу ҳуқуқлар ўзаро боғлиқ ва ажралмасдир.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025