Бугун, 3 апрель куни Олтинсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни халқ депутатлари туман кенгаши раисининг ўринбосари А.Маматмуродов очди ва бошқариб борди.
Сессия кун тартибига асосан, дастлаб «Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида» Олтинсой туман сайлов комиссияси раиси Ў.Абдурасуловнинг маърузаси тингланди. Ў.Абдурасулов маъруза якунида туман ҳокими Махматраемов Баҳром Омоновични 11-Янгиқурилиш сайлов округидан депутат этиб сайланганлиги билан табриклади, Туман кенгаши раисининг ўринбосари А.Маматмуродов депутат Б. Махматраемовга депутатлик нишони ва гувоҳномасини тантанали равишда топширди.
Шундан сўнг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ва 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан тумандаги 4та секторлар раҳбарлари — Б.Махматраемов, Т.Бердимуродов, Қ,Қосимов, Р.Боймирзаевларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессияда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Қ.Қосимов 2022 йил давомида туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профлактикаси ҳолати тўғрисида депутатларга ҳисобот берди.
«Ўзбекистон Республикасининг "Ички Ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига асосан туман маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика (катта) инспекторларининг маҳаллаларда жамоат тартиби сақланиши, фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Қодиров ҳисобот берди.
Бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни кенгайтирилган тьарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёнинингш 12- ва44-бандлари ижросини таъминлаш юзасидан “Агробанк” ОАТБ Қорлиқ филиали бошқарувчиси А,Якубовнинг амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, сессияда депутатлар тумандаги кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 2023 йил Рамазон ойи муносабати билан моддий ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари) бериш тўғрисидаги масалани тасдиқлашди.
Сессияда, шунингдек, туман кенгаши доимий комиссияларида эшитилган ҳисоботлар ҳам тасдиқланди,
Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодлар депутатлар томонидан тасдиқланди. Шунингдек, сессияда депутатлар Олтинсой тумани ҳокимининг сессия оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқладилар ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган барча масалалар бўйича депутатларнинг қизғин муҳокамасидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024