Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СУВ ТЕКИН ЭМАС!

Ҳурматли маҳалла фаоллари, зиёлилар!
Сиз ҳар куни маҳаллада, ҳар бир оила ва унинг аъзоси билан бевосита бирга ишлайсиз. Одамларнинг “иссиқ-совуғи”дан яхши хабардорсиз. Шу нуқтаи назардан ўз ҳою-ҳаваси йўлида ёки шунчаки лоқайдлик билан табиат неъматларини, хусусан, сувни исроф қилаётган одамлар ҳам борлигини биласиз. Улар билан учрашганда, суҳбатларда сувнинг қаердан пайдо бўлиши, унинг ҳам ҳисоб-китоби борлиги, биз шунчаки сувнинг истеъмолчиси эмас, қадрловчиси бўлишимиз кераклиги ҳақида гапиринг! Сув бугун бизнинг мулкимиз эмас, келажак авлоднинг, болаларимизнинг ризқи эканлигини айтинг!
“Элга эл қўшилса давлат”, дейди халқимиз. Яхши гаплар, яхшиликка чорловлар кўпайса яхшилик кўпаяди. Яхшилик бор жойда нажот бор, ободлик бор.

Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши депутати
Ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида
очиқликни таъминлаш масалалари бўйича
доимий комиссияси раис ўринбосари Н.Тухташов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?