Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СУВ ТЕКИН ЭМАС!

Ота-боболаримиз, «Уммон олдида турсанг ҳам бир томчи сувни исроф қилма», деб бежиз айтишмаган. Сизнинг сувни исроф қилмасдан етиштирган маҳсулотингиз ёки кўрсатаётган хизматингизда албатта барака бўлишини дилдан ҳис этишингиз керак.
Хабарингиз бор, сўнгги 40 йил ичида дунёдаги ҳар бир киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдори 60 фоизга камайган. Яқин 25 йил ичида яна 2 баробарга камайиши тахмин қилинмоқда. Сув истеъмоли сўнгги 100 йил ичида 6 марта ортган, 2050 йилга келиб бу миқдор яна икки баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу энг аввало, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалиги талабларидан келиб чиқиши тахмин қилинаётир.
Шунинг учун замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, сувдан ўз вақтида, бир томчисини ҳам исроф қилмасдан ишлатишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Сувнинг исроф бўлишига йўл қўйган шахсга қонунчилик асосида жавобгарлик чоралари ҳам борлигини ёддан чиқармаслигимиз керак!

Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши депутати Р.Турдиев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?