Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ЙЎЛНИ КЕНГАЙТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНМОҚДА
Эълонлар / 2021-09-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 30 апрел ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси 17-сонли Мажлиси Баёнининг 11-бандига асосан 2020-2021 йилларда давлат аҳамиятидаги 4Р-100 “Мангузар.қ-Жарқўрғон.ш-Бандихон.қ-Олтинсой.қ-Денов.ш” автомобил йўлининг 128-174 км қисмларини реконструксия қилиниши режалаштирилган.

Ушбу автомобил йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи 137-162 км қисмлари оралиғида жойлашган йўлнинг таъсир доирасига тушган тумандаги “Мустақиллик-10 йиллиги”, “Бибизайнаб”, “А.Бўтаев”, “Янгиқурилиш”, “Шакарқамиш”, “Шохча”, “Экраз”, “Наврўз”, “Миршоди”, “Ботош”, “Ипоқ” ва “Гулистон” маҳаллалари ҳудудида жойлашган жами 105 та, шундан 42 та нотурар жой ва 22 та турар жой бинолари, 41 та фермер хўжалигини ташкил этади.

Мазкур биноларнинг бузилиш (снос)га тушган қисмида жойлашган 105 та обект (42 та нотурар ва 22 та турар жой бинолари ва 41 та фермер хўжалиги майдонлари) “Сурхондарё баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ ҳамда “Бекзод эксперт” МЧЖ томонидан жами  10 млрд. 734 млн. 352 минг. 565. сўмга баҳоланган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.