РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа канали ва бошқа ижтимоий тармоқ каналларида“VAXSHIVOR TURIZMIGA E'TIBOR SHUMI??? QANI PREZIDENT QARORLARI IJROSI? QANI TURIZM VAZIRLIGI?” мазмунидаги видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни аниқлади.
- Олтинсой тумани Вахшивор маҳалласида жойлашган “Хўжа Муҳаммад Мавлонои Зоҳид” зиёратгоҳи 4к-588 “Денов ш-Сина к-Вахшивор к” автомобил йўлида жойлашган.
- Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан вилоят Йўллардан фойдаланиш Бошқармасига таъмирлашишлари учун 9 ойлик лимит тугаганлиги, ушбу йўлни созлашга қўшимча маблағ ажратиш бўйича сўровнома берилганлигини аниқланди.
- Кейинги чорак учун қўшимча маблағ ажратилса кўрсатилган йўл қисми таъмирлаш ишлари бажарилиши маълум қилади.