РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Фейсбук ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Собир Шоҳимардоновнинг “Сурхондарё ва Сурхондарёликлар” гуруҳидаги “СУБСИДИЙ ПУЛ КИМГА, КАНДАЙ ХОЛАТГА БЕРИЛАДИ???” танқидий пости юзасидан қуйидагиларни аниқлади:
- Ушбу постда иддао қилинган 110 000 000.00 сўм маблағ “Кичик Вахшивор далалари” ишлаб чиқариш кооперативига аъзо бўлган 50(эллик нафар) маҳаллий ишсиз ёшларнинг ҳар бирига БҲМнинг 10 баравари миқдорида ажратилган. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида етарлича ҳужжатлар мажмуаси мавжуд!
- Ажратилган маблағлар лалми ердан боғ яратиш учун сув қувурлари ва ток кўчатлари олишга сарфланган бўлиб, бунда далолатнома ҳамда олди-сотди шартномалари ўз тасдиғини топган.
- Ҳозирги кунда ушбу ишлаб чиқариш кооперативи учун ажратилган 15.0 га майдон 20 сотикдан агроучасткаларга ажратилиб, майдонларга сув қувурлари тортилган ҳамда ток кўчатлари парваришланмоқда.
- Юқорида келтирилган маълумотларни маҳаллий аҳоли ишсиз ёшлар вакилларидан иборат ишлаб чиқариш кооперативи аъзолари томонидан ҳамда кооператив раҳбарлари ҳам тасдиқлаши аниқланди.
Келтирилган пост эгаси томонидан маълумотлар чуқур таҳлил қилинмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунинг учун ҳурматли тармоқ фойдаланувчиларидан ҳар қандай исботланмаган, ёлғонлардан иборат постларга ишониб, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижобий ислоҳатлар самарасига шубҳа билан қарамасликларини тавсия қилиб қоламиз!