Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СТАТИСТИКАДА ЯНГИЛАНИШ
Эълонлар / 2021-11-05

Давр шиддат билан ўзгараяпти. Замонавий технологиялар ва иш юритиш тизимининг илғор усулларидан фойдаланилаётганлиги ҳам жамият тараққиётида мухим ўрин тутмоқда. Давлат статистика тизимида ҳам хисобот тақдим юридик шахслар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида янада осон ва қулай бўлган, онлайн режимда ишловчи электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 4.0 янги тахрирда ишлаб чиқилиб фойдаланиш учун жорий этилди.

Еstat 4.0 статистик ҳисоботларни тақдим этишнинг онлайн тизимига кириш my.stat.uz манзил бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси интерактив хизматлар порталига кириш орқали амалга оширилади.                            

Олтинсой туман статистика бўлими томонидан давлат статистика хисоботи маълумотларини eStat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш ва электрон тақдим этишда юзага келадиган саволларга жавоб бериш, хисоботларни тўлиқ ва ўз муддатида қабул қилиб олинишини таъминлаш мақсадида хисобот тақдим субъектлар учун семинарлар ташкил этиб борилмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 710-сонли қарорига асосан  Ахолини рўйхатга олиш ишлари 2022 йилдан 2023-йилга ўзайтирилди.

 

 

Олтинсой туман статистика

бўлими бош мутахасисси                                                                 М. Лапасов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.