Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2021-11-08

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Фейсбук ижтимоий тармоғидаги фаол фуқаро Собир Шоҳимардоновнинг ўзининг Бир мурожат изидан гуруҳида эълон қилган “ОЛТИНСОЙЛИКЛАР ҚОЧАН ОҚМА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНАДИ?” номли танқидий пости юзасидан қуйидагиларни ўрганиб чиқди:

  1. Олтинсой туманидаги аҳоли ва улгуржи табиий газ истеъмолчилари  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 апрелдаги 47-сонли йиғилиш баёни 4-бандида туманда табиий газ истеъмолчилари сони 5000 тадан кам бўлса иқтисодий самарасиз деб топилган туманларни суюлтирилган газ таъминоти ўтказиш белгиланган шу сабабли Сурхондарё вилоятида 2017 йил  22 мартдан  “Музработ” ва “Олтинсой” тумани (шу йилда туманда 2200 та табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлган)  табиий газдан суюлтирилган газга мослаштирилган.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7-июлдаги ПҚ-2367-сонли, 2016 йил 10-июндаги ПҚ-2545-сонли, 2017 йил                   22-июндаги  ПҚ-3079-сонли қарорлари,  Вазирлар Махкамасининг          2015 йил 6-апрелдаги (ЭДО-05/1-2598 06.04.2015 йил) 26-сонли ва            2016 йил 4-апрелдаги №47-сонли (07.04.2016 йил №06-06/1-444) йиғилиш баёнлари, Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2015 йил                        12 августдаги 212-сонли ва Олтинсой туман ҳокимининг 2015 йил                 23 майдаги №308-сонли, 2016 йил 10 июндаги №622-сонли қарорлари ва тасдиқланган жадвалларга асосан Олтинсой тумани бўйича барча аҳоли истеъмолчилари табиий газ таъминотидан тўлиқ узилиб ижара шартномаси асосида маиший газ баллонлар ажратилган ҳолда тўлиқ суюлтирилган газга мослаштирилган.
  3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг А.Н.Арипов томонидан 2018 йил 20 ноябрда тасдиқланган №01-21/3497-сонли йиғилиш баёнининг 15-банди. 2-хат бошида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси ва Олтинсой туман ҳокими томонидан 2018 йил 9 ноябрда “Куз-қиш даврида Олтинсой тумани бўйича аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳақида” йиғилиш баёни тасдиқланиб ушбу тасдиқланган хужжатлар талабига кўра Олтинсой тумани марказидаги 1 та Марказий шифохона, 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 11 та кўп қаватли уй-жойларни табиий газ билан газлаштирилган. Ҳозирги кунда Олтинсой тумани марказидаги 1 та Марказий шифохона, 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 11 та кўп қаватли уйларидаги ҳонадонларнинг 90 таси табиий газдан фойдаланиб келмоқда.
  4. Олтинсой туманида 2017 йил 22 мартга қадар табиий газдан фойдаланилган 2200 та ҳонадонни тармоққа улаш юзасидан Ҳалқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг 2021 йил 5 октябрдаги № -35-53-8-108-к/21-сонли қарори қабул қилиниб  “Худудгазтаъминот” АЖга юборилган.
  5. 2021 йил 8 октябрь куни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятида сайловчилари билан учрашувида туман Кенгашининг депутати Раим ака Хамроев томонидан  табиий  газга  уланиш  бўйича  таклиф киритилган.
  6. Суюлтирилган газ истеъмолчилари бўйича 39123 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилар мавжуд бўлиб, бугунги кунда барча маиший газ баллонларига стекир ёпиштирилган, суюлтирилган газ истеъмолчилари “ID” карталари билан таъминланган ва  суюлтирилган газ истеъмолчилари тўловни тўлиқ “ID” карталар орқали амалга оширмоқдалар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.