Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ - ДАВР ТАЛАБИ
Эълонлар / 2021-11-19

Олтинсой туман статистика бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида  корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирокида тадбирлар, ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда.

 

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсияси”да аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган бўлиб, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2023 йилга кўчирилиб, тайёргарлик ишларини босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.

 

Аҳолини рўйхатга олиш ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотларни олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.

 

Олтинсой туман статистика бўлими  бошлиги     О.Хасанов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.