Яқин кунларда Олтинсой тумани “Шакарқамиш” маҳалласида яшовчи, туман 3-секторида 2021 йил 8 сентябрга қадар “Темир дафтар”да ҳисобда турган фуқаро Алишерова Гулойим Менгбоевна тўғрисида 800 минг сўм пул олмаганлиги бўйича Фейсбук тармоғида тарқатилган постга туман 3-сектори томонидан ўрганиш маълумотномаси асосида.
Олтинсой тумани “Шакарқамиш” маҳалласида яшовчи фуқаро Алишерова Гулойим Менгбоевна, 07.04.1984 йилда туғилган, 2 нафар фарзанди бор, турмуш ўртоғидан ажрашган, ўз-ўзини бандлигини таъминлаган (Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетган),
2020 йилнинг 30 июль куни (Вазирлар Маҳкамасининг 29 июль кунидаги 346-сонли Қарорига асосан) 500 000 сўм, 2021 йилнинг
30 август куни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 июль кунидаги ПҚ-5204-сонли Қарорига асосан) 1 000 000 сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари олган.
Шунингдек, 2021 йилнинг 18 май куни “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 20 дона жўжа (20 килограмм озуқаси билан) олган.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг май ойида туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳомийлар ҳисобидан 30 дона шифер олиб берилган.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Кабулова томонидан 2020 йилнинг октябрь ойида Г.Алишеровага тикув машинаси субсидия тариқасида берилган.
Карантин даврида Г.Алишерованинг оиласига бир неча маротаба маҳалла вакиллари ва бошқа масъуллар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
2021 йилнинг октябрь ойида бир нафар ўғли учун мактаб формаси ҳам берилган.
Фуқаро Г.Алишерова 2021 йилнинг сентябрь ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган, икки нафар фарзанди Шакарқамиш маҳалласида яшовчи отаси Алишеров Менгбой (27.08.1957 йилда туғилган, ҳозирда ёшга доир нафақада) ва онаси Сафарова Турдихол (09.12.1960 йилда туғилган, ҳозирда ёшга доир нафақада)ларнинг қарамоғида қолган. Г.Алишерова Россия Федерациясига кетганидан кейин Олтинсой тумани Халқ депутатлари кенгашининг 2021 йил 8 сентябрь кунидаги VI-34-43-8-108-K/21-сонли қарорига асосан “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган.
Ҳозирги вақтда фуқаро Шакарқамиш маҳалласи ҳудудидан
10 сотих ер олиб, пишиқ ғиштдан икки қаватли уй қурган, ижтимоий ҳолати яхшиланганлиги, моддий томондан кўмакка мухтож эмаслиги, оилавий аҳволи яхши эканлиги аниқланди.
Олтинсой тумани 3-сектор штаби
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024