Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепцияси”да аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган бўлиб, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2023 йилга кўчирилиб, тайёргарлик ишларини босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.
Аҳолини рўйхатга олиш ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотларни олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.
2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишлари якунига етказилади.
Мисрда ўтказилган. Лекин, бу аҳоли рўйхатларининг мақсади аҳолидан солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Шунинг учун ҳам, бу аҳоли рўйхатларида асосан эркаклар рўйхатга олинган. Чунки, у пайтларда эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлган, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашган.
Аҳолини энг биринчи расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Шветсия ва Финляндияда, 1801 йилда – Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо, бу аҳоли рўйхатлари жуда оддий шаклда ҳамда узоқ муддатга чўзилган. Масалан, биринчи АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилган.
ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди. Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.
Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари ХIХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.
Ўзбекистонда Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсияси” тасдиқланди.
Ушбу Фармонда қуйидагилар назарда тутилган.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Консепсияси тасдиқланди.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг вазифалари белгиланди.
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсияси эса қуйидагиларни назарда тутади.
Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган.
Иккинчидан, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган.
Учинчидан, тадбирни ўтказишда иштирок этувчилар, вақтинчалик ходимларни ёллаш ва уларнинг вазифалари батафсил келтирилган.
Тўртинчидан, тадбирни ўтказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш йўналишлари инобатга олинган.
Бешинчидан, тадбирни ўтказишни молиявий манбалари кўрсатилган.
Олтинчидан, тадбирдан кутилаётган натижалар ва бошқа ишларни амалга ошириш тушунтириб ўтилган.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича алоҳида ишлар жалб этилган пудрат ташкилотлари томонидан маҳсулотлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича ўтказилган танлов асосида бажарилади, яъни: аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш; картографик материалларни чоп этиш; рўйхатга олиш материалларини чоп этиш; моддий-техник таъминлаш; рўйхатга олиш материалларини ташиш; технологик-лойиҳа ишларини ўтказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш; рўйхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш, автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш ва бошқалар.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашиш учун зарур ҳолларда қўшимча равишда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин.
Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бизга нима беради?
Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади.
Иккинчидан, аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ишлатилади.
Учинчидан, аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Тўртинчидан, Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот сифатида фойдаланилади.
Бешинчидан, статистика идоралари томонидан ташкил этиладиган танлама кузатувларни ташкил этишда маълумотлар базаси сифатида қўлланилади.
Олтинчидан, Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторингини юритишда хизмат қилади.
Еттинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйичақисқа, ўртава узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Саккизинчидан, Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллар учун кенг қамровли ахборотлар манбаи ҳисобланади.
Бундай маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.
Олтинсой туман статистика бўлими бошлиғи О.Хасанов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024