РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда “Oltinsoyda Tog‘ay Murodning otasidan qolgan dalalari qaqramoqda” мавзусида тарқалаётган хабарлар юзасидан ҳужжатли ўрганиш олиб бориб, қуйидагиларни аниқлади:
- Хазарбоғ каналидан Чилмироб каналининг ПК 195+30 қисмига сув ташлаб берадиган “Оқсув” насос станцияси Денов туманининг Даҳана қишлоғи ҳудудида жойлашган. Денов туманидан 1423 га майдон ва Олтинсой туманидан 1477 га ер майдонлари сув билан таъминлашга мўлжалланган. “Оқсув” станцияси бундан 31 йил олдин, 1991 йил қурилиб ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда агрегатлар техник жиҳатдан эскирган. Шу билан бирга Чилмироб каналининг сув ўтказиш қобилияти(фойдаланиш коэффиценти) фоизи тушиб кетганлиги учун Олтинсой туманидаги Хайрондара, Хўжасоат қишлоғи(3 та маҳалла) ва Обшир қишлоқларига сув етиб келиши қийинлашган. Ўлкамизда кузатилаётган сув танқислиги натижасида табиий сув манбаларида таъминот кескин камайиши сабабли ёз ойларида(июль, август) аҳоли ва фермер хўжаликларга тегишли ер майдонларида экин етиштириш имконсиз ҳолга келган.
- Юқоридаги сабаблар ҳамда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида 2 та лойиҳа ишга туширилиши мўлжалланган. Туман ҳокимининг таклифлари асосида 2 та лойиҳа Давлат дастурларига киритилган. Биринчи лойиҳа Олтинсой туманининг Обшир ва Хидиршо маҳаллалари марказига Ҳазарбоғ каналидан янгидан 2 кўтармали насос станциясини қуриш лойиҳаси, бунинг натижасида Обшир маҳалласидаги 383 га ҳамда Мўминқул, Мармин, Хидиршо ва Сайрак маҳаллаларининг 1838 гектарли экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 160-сонли “2020 — 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2022 йилдаги “2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-98-сон қарори 11-иловасида бажариладиган ишлар кўрсатиб ўтилган. Туман ҳокимининг тегишли хати бўйича насос станциясининг биринчи кўтармаси 500 л/сек.га ошириш лойига киритилган. Қарорга асосан лойиҳага 2022-2024 йилларда 23.8 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Ҳозирги кунда 2022 йил учун 2 миллиард сўм лимит ажратилган бўлиб, Самарқанд вилояти “2-сон МКК” қурилиш ташкилоти томонидан 1 миллиард 50 миллион маблағ ўзлаштирилиб, дастлабки қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Иккинчи лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2021 йилдаги “Россия федерациясининг давлат тараққиёт корпорацияси «ВЭБ.РФ» иштирокида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 95 та насос станцияcини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5201-сон қарори 5-иловасида “Оқсув” каналининг умумий модернизацияси бажарилиши кўрсатилган. 2022 йил март ойидан бошланиши керак бўлган лойиҳа жаҳондаги Россия давлатига эълон қилинган иқтисодий санкциялар оқибатида бошланмасдан қолмоқда.
- Олтинсой иннавицион туманида Инновация вазирлиги маблағлари ҳисобидан жорий йилда туманнинг тоғолди ҳудудларидаги самарасиз фойдаланилаётган лалми ерларида 2 та инновацион лойиҳа амалга оширилди. Хусусан сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги адирликда “Олтинсой туманида пекан ёнғоғи кўчатларини кўпайтириш ва плантацияларини барпо қилиш” лойиҳаси ҳамда “Маҳаллий хом-ашёлар асосида сув ва минерал ресурсларни тежовчи, юқори букувчан ва биопарчаланувчан гидрогеллар ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилиб, ушбу лойиҳа сув сарфини 40-45 фоизгача сақлаб, 45-60 кунгача суғориш оралиғида намликни сақлаб, самарадорликка эришилмоқда.
Юқоридагиларга асосланиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган, ҳиссиётга берилиб, нотўғри хулосалар чиқармасликка ҳамда ҳокимият вакилларини ҳаракатсизликда айбламасликларини эслатиб ўтамиз. Мазкур лойиҳалар республика миқёсидаги мутахассислар илмий асосланган холда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Давлат дастурларига киритилиб, айнан туманнинг сув таъминоти оғир ҳудудларини кафолатли сув билан таъминлашга хизмат қиладиган ва аҳоли турмуш даражасини яхшилайдиган лойиҳалар эканлигини маълум қиламиз.