Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Халқаро статистик стандартлар ва тамойилларни жорий этиш – давлат статистикасини инновацион ривожлантиришнинг асоси
Эълонлар / 2022-10-17

Очиқ иқтисодиёт шароитида давлат бошқарувининг энг муҳим воситаларидан бири турли хил ва тезкор ахборотларнинг мавжудлиги, ягона ахборот маконининг энг муҳим элементи эса ишончли ва долзарб давлат статистикасидир.

 

Ўзбекистоннинг замонавий статистикаси – бу шунчаки ташкилотлардан олинган давлат статистика ҳисоботи маълумотларини оддий жамлаш учун “машина” эмас, балки халқаро методология асосида катта миқдордаги статистик ва таҳлилий ҳисоб-китоблар ва баҳолашлардир.

 

Статистик жадваллар ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун, ҳозирги вақтда турли манбалардан олинадиган миллиондан ортиқ ҳар хил турдаги кўрсаткичлардан, шу жумладан юридик шахсларнинг ҳисоботлари, таҳлилий материаллар ва давлат органларининг маъмурий маълумотлар базалари, махсус ўқитилган интервьюерлар томонидан ўтказилувчи сўровлар ва бевосита кузатувлардан фойдаланилади.

 

Улар асосида макроиқтисодий индикаторларни баҳолаш, республика ва ҳудудларнинг ижтимоий–иқтисодий ҳолатига таъсир кўрсатувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини бошқа мамлакатларнинг тегишли маълумотлари билан таққослаш имконини берувчи статистик маълумотлар тўпламлари шакллантирилади ва тарқатилади.             

Олтинсой туман статистика булими бош мутахассиси М. Лапасов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?