Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш
Эълонлар / 2022-12-16

 

Ассалому алайкум ҳурматли брифинг қатнашчилари.

    Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ислоҳатлар амалга ошириб борилмокда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарорига асосан Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ташкил етилди ва шу орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламинин аниқлаш электрон тизими жорий этилди.

    Юкорида таъкидланган қарорга асосан   Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТнинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланиши белгилаб қўйилди давлат ижтимоий хизматлари ёки ёрдамини тақдим этиш доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали амалга оширилади ва бу жараёнларда инсон омили аралашувига йўл қўйилмайди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига асосан дастлаб Сирдарё вилояти синов тариқасида танлаб олинган бўлиб, шундан сўнг 2020 йил октябр ойидан бошлаб Сурхондарё вилояти ҳам ушбу тизимга ўтказилган. Дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига асосан фуқароларнинг аризалари маҳаллалардан қабул қилинган булса, 2021 йил апрел ойидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига асосан аризаларни кўриб чиқилиб бошланган. Айнан шу йилнинг ўзида яъни 2021 йил Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига асосан нафақа тайинлаш тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, жумладан

     - Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.               

    - Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёҳуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади

    - Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

     Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорларида боласини ёлғиз тарбиялаётган оналар ёки оилада 4 та ва ундан ортиқ 18 ёшга кирмаган болалари бўлган оилаларга расмий даромад манбаларига эга бўлмасалар уларнинг оилаларига нафақа тайинлаш рад етилган бўлса Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига  асосан аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилди. Хусусан уларга ҳам болалар нафақаси тайинлаш имконияти яратилди.

     Юқоридаги қарорлага асосан Олтинсой туманида ҳам «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақаларни тайинлаш тизими 2020 йилнинг октябр ойидан бошлаб амалга ошириш бошланган. Ҳозирги  кунга қадар Олтинсой туманидаги 54 та маҳаллаларда яшовчи фуқаролардан қарийб 82600 га яқин аризалар қабул қилинган бўлиб, шулардан ҳар ойда ўртача 2500 ва 3000 га яқин аризалар қабул килиниб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилади. Тайинланиш фоизи ўртача 65-70 фоизни ташкил этмокда. Биргина ноябр ойида фуқаролардан жами 2482 та ариза қабул қилинган бўлса, шундан 1816 нафар оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам нафақаси тайинланган. 

 

   Олтинсой тумани буйича ҳозирги кунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам нафақаси олувчи оилалар сони 19613 нафарни ташкил этиб, шундан болалар нафақаси 19083 нафар моддий ёрдам нафақаси 530 нафар оилаларга тайинланган.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

 
 
 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?