РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда фаол ҳисобланган Мирзали Турдиевнинг тумандаги Мўминқул маҳалласи ҳудудидаги ички йўллар ҳолати ва ичимлик суви таъминоти бўйича чиқарган танқидий материали бўйича қуйидагиларни аниқлади:
- Ўтган 2022 йил давомида мазкур маҳалладаги Фаровон кўчасида 450 метр ва Сарбон кўчасида 100 метр ички йўл ҳашар йўли билан тошланган.
- Жорий йилда Сарбон кўчасида 400 метр ички йўл ҳашар йўли билан тошланган.
- Ўтган январ ойида туман ҳокими Б Махматраемов томонидан аҳоли билан учрашувда имкониятлардан келиб чиқиб тошланмаган кўчаларни тошлаб бериш, ичимлик суви таъминоти масаласини тез кунларда яхшилаш каби тушунтиришлар берилган эди.
- Тошланган йўлларни эса "Очиқ бюджет" ташаббусли бюджет билан маҳалладаги муаммоларни ечимини ташкиллаштириш ҳамда асфальтлашга келишиб олинган