Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-02-03

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати фейсбук фойдаланувчиси Рустамбек Тоғаев томонидан "Мутасаддилардан қуйидаги ҳолатга эътибор қаратишларини сўраймиз" номли тумандаги Вахшивор маданият уйи ҳақида чиқарилган танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни аниқлади:

  1. Ҳақиқатдан ҳам ушбу бино кўп йиллик фойдалнишдаги капитал таъмирсиз холатда эканлиги, жорий таъмирлаш билан бинонинг ахволи яхшиланмаслиги маълум бўлди.
  2. ТУман мутасадди раҳбарларининг бу бинони ахволини яхшилаш бўйича бир неча бор вилоят ва республика миқёсида тегишли идораларга мурожаат қилганликлари, оқибатда хеч қандай чора кўрилмасдан келаётганлиги аниқланди.
  3. Бугунги кунда ушбу холат бўйича Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш Баённомасига тегишли қайдлар киритилган бўлиб, ўлчов-смета ҳужжатлари тузилмоқда. Лойиҳачилар келишиб, ҳаражатлар сметаси тузилмоқда.

Ушби бино туман маданият ўчоқларидан бири ҳисобланиши, санъатимизнинг юзи ҳисобланган фольклор йўналишининг манбаларидан бири эканлигини англаган холда иложи борича 2023-йил дастурларидан бирига киритиб, янгилик қилинишини маълум қиламиз!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?