Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати яқин кунларда Фейсбук фойдаланувчиси Насриддин Кабиров томонидан Олтинсой туман Олмазор маҳалласидаги 5.10 га боғ майдонининг ноқонуний фойдаланаётганлиги тўғрисидаги танқидий постига асосан қуйидагилар аниқланди:
Ушбу пост туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахасислари ёрдамида ҳужжатли ва жойига чиққан холда ўрганиб чиқилди ва натижаси бўйича қўйидагиларни маълум қиланади
Олмазор маҳалласидаги 79-дала контуридаги жами 5,10 гектар шундан 5,0 гектар мевали боғзор ва 0,10 гектар ариқ ва йўллар боғдорчилик фермер хўжалигини ташкил этиш мақсадида Олмазор маҳалласида яшовчи фуқаро Абдурахмонова Ойнисога туман ҳокимининг 2020 йил 27 августдаги Қ-1268-сонли қарори билан 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. 79-дала контурини ажратиб бериш тўғрисида туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 30 мартдаги 01-12/176-сонли хулосаси, Абдурахмонова Ойнисонинг туман ҳокимининг номига берган аризаси ва туман ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш( реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 24 апрелдаги №21-сонли йиғилиш баённомаси асосида берилганлиги аниқланди.
Ушбу ўрганилган маълумотлар танқидий пост эгаси ҳамда мурожаатчига маълум қилиниши асносида ўзларининг ҳуқуқлари бузилган дея ҳисоблашса, юқори турувчи органларга ва суд тартибида шикоят қилишликлари мумкинлигини билдирамиз
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024