Бугун 17 март куни Олтинсой тумани Шакарқамиш маҳалласида жойлашган 62-сон Қишлоқ оилавий поликлиникасида туман Тиббиёт бирлашмаси бош врачи вазифасини бажарувчи Мамаюсуф Кўчаров иштирокида очиқ мулоқот ва аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди. Аҳоли вакилларига "Соғлом овқатланиш-узоқ умр кўришга кафил" мавзусида батафсил тушунчалар берилиб, пайдо бўлган, қизиқтирилган саволларга батафсил жавоб бериб ўтилди. Шунингдек, кекса ёшдаги инсонларнинг овқатланишларидаги жиддий эътибор бериладиган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024