Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қўлайликлар яратилди
Эълонлар / 2023-05-29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича қонун имзоланди. Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жарималарни ихтиёрий равишда тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

Шу билан бирга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилишини, шунингдек суд қарорларига асосан қўлланиладиган маъмурий жарималарга нисбатан жарималар солиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилишини тақозо этмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан жариманинг 50 фоизини ўн беш кун ичида ёки 70 фоизини ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилди. Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилди.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда қўлланилмайди. Шунингдек қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

  • жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Ушбу Қонун 2023 йилнинг 1-май кунидан кучга кирган.

 

 

Н.Холиёров,           -Олтинсой тумани адлия бўлими бошлиғи,

И.Ибрагимов          -Олтинсой тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.