Олтинсой тумани ҳокимлиги Сурхондарё телевидениеси томонидан Олтинсой тумани “Чуқур Обшир” маҳалласи аҳоли муаммолари ўрганилиб, “Чуқур Обшир маҳалласида муаммолар ўз ечимини топадими?” номли эфирга узатилган лавҳада кўрсатилган муаммолар бўйича қуйидагиларни ўрганди
Чуқур Обшир, Тўхтамиш, Зардақул, Сохибкор, Чинор, Бодихаво ва Оқ-сув махаллалари ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятидаги 4н 1586 Тўхтамиш к- Чинор к—Телетранслятор к автомобиль йўли 0-26 км оралиғига мазкур корхона томонидан йўл таъмирлаш ишларини бажариб келинади.
Ушбу автомобил йўлида Респулика бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 0-7 км оралиғида йўл пойини кенгайтириб, асфальт қоплама ётқизиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 4,1 км асфальт қоплама ётқизиш ишлари якунланган.
Мурожаатда айтиб ўтилган ушбу маҳаллий аҳамиятидаги автомобил йўлининг 2,9 км яъни 0-3 км оралиғида қоплама ётқизиш ишлари кечикаётганлиги 2023 йил якунига қадар ишлар тўлиқ якунланишини маълум қиламиз.
Ушбу мурожаат Рақамли технологиялар вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан назоратга олинди. Ҳозирда мурожаат мобил алоқа операторлаи томонидан ўрганилиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича фуқаро А.Каримовга ўрнатилган тартибда жавоб берилишини маълум қиламиз.
Тадбиркорлик субектлари ва аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2024-йил 1-июнга қадар ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг уч карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартибини тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.-дейилган бўлиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур банддан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича таклиф берилган.
Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 420 ва 439-моддалари кўра кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан солиқ солиш объектига солиқ ҳисоблаш учун тақдим этган маълумотлари солиқ ҳисоблаш учун асос бўлиши белгиланган.
Шунингдек, имтиёзлар берилиши бўйича Солиқ кодексининг 421-моддаси 1-қисми 2-бандида I ва II гурух ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк солиғидан кўчмас мулк эгаллаган майдоннинг олтмиш кв. метри доирасида, мазкур кодекснинг 436-моддасида 1-қисми 3-бандида I ва II гурух ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан имтиёз берилиши белгиланган бўлиб, мулк солиғидан кўчмас мулк эгаллаган майдоннинг 60 кв.метри доирасида имтиёз қўлланилган.
Бироқ, ушбу имтиёзлар мазкур кодексининг 436-моддасида кадастр филиалида рўйҳатдан ўтган объектларга нисбатан ер солиғидан имтиёз қўлланилиши белгиланган.
Ушбу маҳаллада аксарият фуқаролар ўз мулкларини кадастр агентлигидан рўйхатдан ўтказишмаганликлари сабабли ҳеч қандай имтиёзларга эга бўлишмасдан қолиб келаётганликлари маълум бўлди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
2 изоҳ