Кичик бизнесни ривожлантириш барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, уларда янги иш ўринлари яратиш натижасида аҳолининг иш билан таъминланиш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Кичик бизнесни ривожлантириш орқали мамлакатимизда ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдиришни, аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва кафолатларини яратиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг имкониятлар яратилган.
Ўзбекистон Респубикаси Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида 2023 йилнинг 18 август куни республикамиздаги тадбиркорлар иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотида, кичик бизнесни ривожлантириш учун бир қанча устувор вазифалар белгилаб олинди. Ушбу мулоқот доирасида кичик бизнесни қўллаб-қўвватлаш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Республикамиз Президентининг 2023 йил 14-сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида “узлуксиз хизматлар занжири”ни яратиш кўзда тутилди. Бизнесни ривожлантириш банки АТБ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банки этиб белгиланди.
Шунингдек, мазкур қарор билан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилди. «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖларга бир йил мобайнида фаолият юритаётган ЯТТлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини-ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар онлайн ариза юбориш орқали дастурда иштирок этишлари мумкиндир. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурида иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектлари шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади. Шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинган ташаббускорларнинг бизнес кўникмаларини шакллантириш мақсадида қисқа ва ўрта муддатли ўқув курслари ташкил этилади ҳамда якунига кўра сертификат топширилади.
Бундан ташқари, 2024 йилнинг 1-январидан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланган.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда кичик бизнесга алоҳида эътибор қаратилиши келгусида тадбиркорларнинг сонини ортишига, энди иш бошламоқчи бўлган тадбиркорларни оёққа туриб олишида, сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашгача бўлган жараёнларни босиб ўтишида замин яратади.
Олтинсой тумани Адлия бўлими ДХМ бўлими бошлиғи, И.Ибрагимов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024