Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-10-04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2023 йил 25 июлдаги 02-РА 1/1-1011-сон топшириғида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Олтинсой туман “Обшир” маҳалласида “Обод хонадон”, ”Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

                 Маҳалла учун бош режа ишлаб чиқилиб, марказий кўча кенглиги Г-12 метр қилиб белгиланганлиги бўйича дастур асосида асфальт қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилди.

        Мазкур ички кўча ҳудуди ва 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудуди оралиғи ҳамда хўжалик сув ариғи ёқасидан ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Дониёров Одил томонидан ўзбошимчалик билан 5 х 3 =15  метр квадрат майдонда пойдевор қурилишини амалга оширилганлиги аниқланди.

  Туман қурилиш бўлими ва кадастр агентлиги мутахассислари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, берилган 15 кунлик муддат ичида қурилиш ишлари бузилиб, заҳира ер майдони ҳудуди очиб қўйилганлиги маълум қилинади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.