Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Эълонлар / 2023-10-12

    Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Сурхондарё вилояти “Сувтаъминот” МЧЖ Олтинсой туман бўлими биргаликда Фейсбук фойдаланувчиси Турғун Алимарданов томонидан вилоят ҳокими номига қилинган мурожаати юзасидан қуйидагиларни аниқлади:

  1. Баркамол авлод маҳалласи Муллали қишлоғида ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 06 августдаги 435-сонли қарорига асосан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан давлат дастури доирасида 1 дона сув минораси  25 м3 ва 1 дона 50 м3 сув сақлаш иншооти 1 дона сув кўтариш насоси  барча жиҳозлари билан қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда ишчи холатида  аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда. Аҳолидан ҳеч қандай эътироз аниқланмади.
  2. "Баркамол авлод" маҳалласи Қораариқ кўчасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 06 августдаги 435-сонли қарорига асосан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан давлат дастури доирасида 1 дона 50 м3 сув сақлаш иншооти  қурилган бўлиб лойиҳа ва сметасида сув минораси киритилмаган бўлиб, лекин шунга қарамай маҳалла раиси ва оқсоқоллари ва туман ҳокимлиги томонидан таклиф берилиб, мавжуд фойдаланилмай турган сув минорасини “Бунёдкор Сайқали” хусусий корхонаси томонидан фойданишга уланиши амалга оширилган бўлиб, ҳозирги кунда аҳолидан ҳеч қандай эътироз билдирилмаган.

Ҳозирги кунда маҳалла аҳолиси график асосида тоза ичимлик суви билан таъминланиб, етказиб берилаётганлиги хақида маълум қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.