Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларингизни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибидан хабардормисиз?
Эълонлар / 2023-11-10

 

Ушбу давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.09.2020 йилдаги 535-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор қилинишида, чекланганда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Аризада кўп йиллик дов-дарахтлар ўсадиган ер участкасининг кадастр рақами кўрсатилади ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига электрон шаклда юборилади. ЙИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишлилиги бўйича Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг бошқармаларига юборилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўланадиган йиғим миқдори: БҲМнинг 1 баробари ва ҳар бир гектар учун БҲМнинг 7 фоизи.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЙИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Қуйидагилар кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ма’лумотларнинг мавжудлиги;
ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;
кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;
кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги;
кўп йиллик дов-дарахтларнинг бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги
Аризани кўриб чиқиш муддати: 2 иш куни.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича реестрдан кўчирма тақдим этилади.

ОЛТИНСОЙ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ
БЎЛИМ БОШЛИҒИ Ж.ИШНИЯЗОВ

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.