Расмий муносабат
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Телеграмдаги ва YouTubeдаги EFFECTUZ|Расмий каналида Олтинсой тумани Гулобод маҳалласидаги 11-МТТ бўйича аҳоли мурожаатлари асосида қуйидагиларни ўрганди:
- Ушбу 11-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сон "2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори 11-иловаси "2023 йилда Сурхондарё вилоятида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича" ушбу маҳалла ҳудудида реконструкция қилиш орқали 50 ўринлидан 120 ўринли қилиб қурилган.
- Муассасанинг юридик манзили Гулобод маҳалласи бўлиб, реконструкция қилинишига сабаб қилиб, қайтадан 120 ўринли қилиб қурилишига Сурхондарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспексияси томонидан "замонавий шаҳарсозлик" талабларига жавоб бермаслиги ҳамда моддий жиҳатдан эскирганлиги сабабли берилган хулосаси кўрсатилган.
- Видеоматериалда масъул мутасадди ташкилот- туман Мактабгача ва мактаб ишлари бўлими раҳбари З Жўраевнинг баёнотлари ҳам юқоридаги мазмунда баён қилинган. Муассасанинг аввалги ва ҳозирги манзили ҳам Гулобод маҳалласи бўлганлиги, унга янги рақам бериш, янги раҳбар ва кадрлар тайинланиши Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мос келмаганлиги сабаблари мурожаатчи фуқароларга бир неча маротаба тушунтирилган.
Аҳолининг мактабгача таълим муассасаларига бўлган эҳтиёж талабларига биноан мазкур ҳудудда яна битта хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси яқин кунларда ишга туширилишини аниқланган.
Мурожаатчи фуқароларнинг талаблари амалдаги Қонунчилик нормаларига тўғри келмаганлиги, яъни муассасага янги рақам бериш ва янги кадрлар жойлаштириши оқибатсиз қолдирилиши маълум қилинади.