Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат
Эълонлар / 2023-11-09

Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Ижтимоий тармоқларда тармоқ фаоли Собир Шоҳимардонов томонидан “Тоғай Мурод” маҳалласидаги бир гуруҳ фуқаролар томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Азим Омоновнинг фаолиятидан норози бўлиб, йўллаган мурожаати юзасидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари билан биргаликда ўрганиш олиб бориб, қуйидагиларни аниқлади:

  1. Мурожаатчилар томонидан маҳалла инфратузилмаси, суғориш ариқлари ва ичимлик суви йўлларини тортиш бўйича норозилик билдирилган бўлиб, бу юқорида кўрсатилган ишлар маҳаллада имкониятлар доирасида бажарилган бўлиб, янада ривожлантириш учун “Очиқ бюджет” ташаббуслари орқали ҳамжиҳатликда бажариш кераклиги, бу битта ҳоким ёрдамчисининг вазифаси эмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
  2. Маҳаллада кейинги вақтларда ташкил этилаётган “Маҳалла еттилиги” орқали келгусида кўча чироқлари, ичимлик сувлари ҳамда йўлларни тошлаш ҳамда асфальтлар ишлари олиб боришликни “Очиқ бюджет” тизими орқали мунтазам ишларда юзага чиқариш мумкинлиги айтиб ўтилиб, мурожаатчиларга тушунчалар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллалардаги барча аҳоли, фаоллар ва “Маҳалла еттилиги” га келгусида маҳалла ободлиги, бандликни таъминлаш бўйича жиддий ишлар бажариш лозимлиги акс холда, масъулларга нисбатан жорий Қонунлар бўйича жазо берилишни маълум қилинади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?
Aъло
100%
Яхши
19%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
10%
Жами: 40 овоз берилди.