Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Ижтимоий тармоқларда “Ороми йўқолган сурхондарёликлар дардига ким қулоқ тутади?” танқидий мақоласи юзасидан ўрганиш олиб бориб, қуйидагиларни аниқлади:
1. Олтинсой туман ҳокимининг 2020 йил 16-июлдаги Қ-1047 сонли қарорига асосан “Олтинсойлик Миришкор” фермер хўжалиги Пахтакор массивида қишлоқ хўжалиги харитасининг 404, 409,400, 401,406,410, 405, 429, 428, 427, 436, 424, 426, 408қ, 334,335, 346, 347, контурларидаги жами 97.90 гектар шунган 87.30 гектар сувли экин, 0.70 гектар бўз, 0.80 гектар йўллар, 3.0 гектар ариқ завурлар хамда 6.10 гектар бошқа ерлар ажратиб берилган.
Сурхондарё вилоят ҳокимонинг 2022 йил 20 январдаги 28-8-0-Қ/22 сонли қарорда асосан Пахтакор массивида фаолият юритаётган “Олтинсойлик Миришкор” фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалик харитасининг 404, 409, 410қ, 405, 400, 401, контурида 15,0 гектар ер майдон туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ва Вилоят ҳокими қарорининг 2-иловосига мувофиқ “Олтинсойлик Миришкор” фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги харитасининг 400, 401, 406, 412, 410қ, 429, 428, 427, 436, 424, 426, 408қ, 334, 335, 346, 347, контурларидаги жами 82.90 гектар шунган 72.60 гектар сувли, 0.70 гектар бўз, 2.70 гектар йўллар, 0.80 гектар ариқ завурлар ҳамда 6.10 гектар бошқа ерлар кўрсатиб ўтилган.
2. “Олтинсойлик Миришкор” фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида ижара шартнома тузулган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кадастр паспорти шакиллантирилган.
3. ”Олтинсой Миришкор“ фермер хўжалиги қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 424 контурда 3.80 гектар ер майдон мавжуд.
Фуқаро Жураев Шоҳжоҳон Олимжанович ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жами 0.15 гектар ер майдонидан туман ҳокимининг 2018 йил 15 июлдаги Қ-4927 сонли қарори асосида 0.06 гектар ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилган бўлиб қолган 0.09 гектар ер майдони ”Олтинсой Миришкор“ фермер хўжалиги ер майдонига киради.
4. Фуқаро Жураев Шоҳжоҳон Олимжанович томонидан 2014-йил уй-жойи қурилгани ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 461-сонли қарорига асосан бир марталик аксия давомида Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат этган ва ушбу аризаси ваколатли органларнинг ижобий хулосасига асосан Олтинсой туман ҳокимлигининг 2019 йил 15 июлдаги Қ-4927 сонли қарори билан 0,06 га ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек ер майдонда жойлашган 23.76 кв.м. бино иншоотларига мулк ҳуқуқи берилганлигини ва давлат рўйхатидан ўтказилган.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024