Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Ижтимоий тармоқларда “Олтинсой тумани, “Мингчинор” МФЙда яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Баҳодир Қорабоевга амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган” мақоласи юзасидан ўрганиш олиб бориб, қуйидагиларни аниқлади:
Фуқаронинг уй-жойини таъмирлаб беришни сўраб қилган мурожаати тумандаги Маҳалла тизими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади.
Ўрганиш натижасида, фуқаро тумандаги “Паҳлавон” маҳалласида яшашлиги, маҳалладаги ҳомийлар томонидан 2021-йилда 6 сотих томорқа ер майдони сотиб олиб берилгани, 3 нафар фарзанди бўлиб, уларга нафақа олиши, ўзининг 2-гуруҳ ногирони бўлгани учун ногиронлик нафақаси олиши, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан уй-жойи қурилиши учун 50 дона шифер, 50 дона ёғоч (страпела), 25 минг дона хом ғишт олиб берилгани, оиласи маҳалланинг “Темир дафтари” рўйхатида турмаслиги, яшаш шароити яхшилиги маълум бўлди.
Ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан “Пойафзал таъмирлаш” дўкони очиб берилганлиги аниқланди.
Фуқарога юқорида кўрсатилган амалий ёрдамларни инобатга олиб, уй-жойини таъмирлаш учун етарлича ёрдам берилганлиги сабабли, уй-жойини таъмирлаш учун бошқа амалий ёрдам берилмаслиги маълум қилинди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024