Facebook ижтимоий тармоғида тармоқ фаоли Собир Шохимарданов томонидан Олтинсой туманида жойлашган 9-сонли мактаб қошида ташкил этилган “Миллий – қадриятлар” музейини Ҳабибуло Исматуллаев шу вақтгача ўз ҳамёнидан бойитиб, 3 мингдан ошиқ тарихий буюмларни оиласи билан тўплагани, ҳозирги кунда музей Сурхондарёда битта бўлса-да, унга бирорта ишчи бириктирилмагани, музейга эътибор қаратилмаётгани юзасидан шикоят қилинган.
Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилиб, ҳақиқатдан ҳам музейга катта меҳнат ва ҳаражат қилинганлиги, аммо унга доимий равишда хизматчи бириктирилмаганлиги аниқланди.
Туман ҳокими Б Махматраемов томонидан 2024 йилнинг 1-чораги даврида ушбу музейга қонун билан манъ қилинмаган манбалар ҳисобидан 1 та ходимга иш ҳақи белгилаб, хизматчи тайинлаш бўйича амалий ишлар бажарилишига ҳокимнинг биринчи ўринбосари Б Абдураимовга топшириқ юклатди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024