Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат
Эълонлар / 2024-02-03

 

Олтинсой тумани, "Тўхтамиш" қишлоғи аҳолисининг ҳудудда мактаб йўқлиги, шу боисдан 5 км. узоқликдаги 42-сонли мактабга қатнаётгани юзасидан қилган мурожаати қилган. Бу борада 2024-йил 18-январ куни соат 21-00да "Севимли" телеканалининг "Замон" ахборот информацион дастури орқали Олтинсой тумани ҳокимлиги томонидан ушбу ҳолатга тўлиқ изоҳ берилган.
Бу борада Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
“Тўхтамиш” маҳалласидаги мактабга қатнаш узоқлиги учун мурожаат қилган аҳолининг хоҳиш ва истакларини инобатга олиб, 160 ўринли мактаб филиали қуриш учун ҳам таклиф берилган.

Шунингдек, “Тўхтамиш” маҳалласидаги мактабгача та’лим ёшидаги ёш болалар учун маҳалладаги мавжуд 20-сонли Мактабгача та’лим ташкилотини 2025-йилда мукаммал та’мирлаш дастурига киритиш учун таклиф берилганлигини ма’лум қилинади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?