Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
«Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда
Эълонлар / 2024-03-25

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2023 йилдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги                428-сон қарори қабул қилинди. 

 

2023 йил 1 декабрдан:

  • реклама жойи паспортини шакллантирувчи «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизими ишга туширилмоқда;
  • аукцион натижалари бўйича тўлов ҳамда рекламани жойлаштириш учун йиғим ўрнига миқдори очиқ электрон аукцион орқали аниқланадиган ягона ҳар ойлик йиғим киритилмоқда;
  • реклама жойи паспорти ва уни давлат мулки объектларида жойлаштириш тўғрисидаги шартнома аукцион ғолибига автоматик тарзда «E-auksion» платформаси орқали оммавий оферта шаклида юборилади;
  • реклама жойи паспорти ЯИДХП орқали берилади.

 

Амал қилиш муддати кўрсатилмаган реклама жойи паспортлари учун муддат 2024 йил 1 декабрга (бино ва иншоотлар учун) ва 2030 йил 1 декабрга (ер участкалари учун) қадар этиб белгиланмоқда. 

 

Шунингдек ижтимоий реклама мониторинги бўйича комиссия тузилмоқда, унинг раиси – Бош вазир, ишчи орган сифатида Президент Администрацияси ҳузуридаги АОКА белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилда кучга кирди.

 

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой

 туман судининг раиси

К.Назаров

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?