Бугун, 24 декабрь куни Олтинсой туманининг 2-сектор ҳудудидаги “Семурғ” тўйхонасида тумандаги сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашуви ўтказилди. Унда туман ҳокими , 1-сектор раҳбари А.Джумаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Турон Бердимуродов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қаҳрамон Қосимов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Равшан Боймирзаев ҳамда тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари қатнашдилар.
“Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви” тадбирини Олтинсой тумани ҳокими А.Джумаев бошқариб борди. Тадбирда ўзларини қийнаб келаётган муаммолар хусусида ташриф буюрган ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди. Жумладан, “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи Жасур Чоршанбиев пайвандчилик касби билан ўзини-ўзи банд қилиши учун унга пайвандлаш аппарати олишда ёрдам беришларини сўради. “Янгиқурилиш” маҳалласидан Исломиддин Аҳмадов оилавий шароитидан келиб чиқиб, “Ёшлар дафтари”га киритиш, шу маҳаллалик Жўрабек Усмонов компьютер хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш, “Баркамол авлод” МФЙдан Ёқуб Бойбўриев миникультиватор олишга ёрдам бериш,”Гулистон” маҳалласида яшовчи Назарбек Бердиев “Ёшлар дафтари”га киритиш, “Қурама-1” маҳалласидан Ҳусан Давлатов ўзини-ўзи банд қилиш учун ер олиш, “Обод турмуш” маҳалласидан ГулбаҳорТошпўлатова субсидия олишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Очиқ-ошкора ,мулоқот тарзида ўтган учрашувда тушган мурожаатлар бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига муаммоларни қисқа фурсатда ҳал қилиш вазифаси юклатилди.
Мазкур учрашувга мурожаат билан келган 35 нафар ёшларнинг муаммолари Ёшлар агентлиги туман бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан рўйхатга олиниб, ҳал этиш муддатлари белгилаб олинди.
Н.ТЕМИРОВ,
О.СОДИҚОВ.