Оила — муқаддас маскан
Оила — жамиятнинг кичик бўғинидир. Оилалари мустаҳкам юрт барқарор бўлади ва тез ривожланади.
Бугунги кунда бутун дунёда никоҳларнинг барқарор эмаслиги, оилавий ажримлар сонининг ортиши, фарзанд тарбиясига эътиборсизлик ҳамда кексаларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш авж олмоқда.
Бундай вазиятда бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарурий чора тадбирларни кўриш муҳимдир.
Шунинг учун ҳам оила институтини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш давлатлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам оила саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда оила асосларини янада мустаҳкамлаш каби вазифалар белгилаб берилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарори эса нафақат ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ҳуқуқий асоси бўлибгина қолмай балки, жамиятимизда оила муносабатларида янги бир давр учун дебочадир.
Юртимизда бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича курслар ташкил этилган.
Яқинда Олтинсой туман Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида бир гуруҳ навбатдаги жуфтликлар мутахассислар томонидан ўқитилди ва марказ раҳбари Мақсуда Маҳматқулова томонидан уларга курсни тугатганлиги тўғрисидаги сертификатлар тантанали тарзда топширилди.
Ўйлаймизки, мустаҳкам оила тузиш, оилада миллий қадриятларимизни юксалтириш борасида мазкур ишлар яқин келажакда ўзининг ижобий самарасини беради,
А.ОДИНАЕВ.