Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ МАВЗУДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 8 февраль куни Олтинсой туман Тиббиёт бирлашмасининг мажлислар залида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишининг 2023 йилга мўлжалланган иш режасининг 1-13-15-бандлари ижросини ва ишлаб чиқилган тарғибот-тадбирлар режасининг 41-банди ижросини таъминлаш мақсадида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси бош мутахассиси Д.Қушиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Олтинсой тумани бўйича бош мутахассиси А.Ғаниев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази Нуронийлар кенгаши раиси Ю.Ҳакимов, имом хатиб К.Ҳабуллаев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари М.Раҳмонов, туман бош oтинойиси С.Сирожиева, туман тарғиботчиси М.Маҳматқуловалар иштирокида тиббиёт ходимлари ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбири амалга оширилди.

 

Тарғибот тадбири давомида  маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлдаги ЎРҚ-699-сонли “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти, оилалардаги зўравонликларни олдини олиш, “Биз зўравонликка қаршимиз” ғояси, “Миллий либос маънавият кўзгуси” мавзуларида маълумотлар бериб ўтилди.

 

  Шифокорлар билан учрашувда дастлаб туман Нуронийлар кенгаши раиси Юсуф Ҳакимов тобора глобаллашиб бораётган бугунги даврда ёшларни ижтимоий тармоқлар орқали ёйилаётган турли алдов ва сохтакорликлардан ҳимоя қилиш, оқ билан қорани фарқлашни ўргатиш, ҳар қандай даъват ва қутқуларга кўр-кўрона ишонмаслик, хотин-қизлар ҳуқуқини камситишга, уларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик, миллий одатларимизни тарғиб этиш, ёшлар тарбиясига жиддий ёндошиш борасида маъруза қилди.

 

Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Олтинсой туманидаги бош мухатассиси Абдиризвон Ғаниев мавзуни давом эттириб, бугунги тадбир вилоят ҳокимининг чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўтказилаётганлиги, бугунги кунда интернетдаги алдов тўрига тушиб қолган айрим шахсларнинг кўзи очилиб, қилмишидан надомат чекаётгани борасида гапириб, маҳалла-кўй, ёши катталар ёшларга ўз вақтида тўғри тарбия берса, бундай нохуш ҳолатлар учрамас эди, деди.

Тадбирда сўзга чиққан имом-хатиблар ҳам бугунги бахтли ҳаёт қадрига етиш, осойишта турмушимиз учун шукроналик ҳиссини йўқотмаслигимиз борасида борасида сўзладилар.

Учрашувда, шунингдек, эрта никоҳларнинг олдини олиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ўтказишга муроса қилмаслик борасида ҳам фикрлар билдирилди. Заминимизда яшаб ўтган улуғ боболаримиз Беруний, Ибн Сино, Термизий, Хоразмийлар издошларини тарбиялаш борасида холис фикрлар айтилди. 

Маъруза учун сўзга чиққан мутахассислар шифокорларнинг мавзуга оид саволларига жавоб қайтардилар.

А.ОДИНАЕВ,

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?