Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Таниқли актёр ва режиссёр Ҳилол Насимов Олтинсой туманига ташриф буюрди. Тумандаги энг сўлим масканлардан бири ҳисобланган "Хўжаипок" сиҳатгоҳи кино мухлислари, санъат шайдолари билан гавжум бўлди. Учрашувни туман ҳокими Б Махматраемов кириш сўзи билан очиб, пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонларни самимий қутлади:

-Бугун тарихий сана. Шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий бобомизнинг табаррук 582 йиллиги нишонланаётган кунда бизнинг туманимизга эл севган, ўзининг роллари орқали мухлислар қалбидан чуқур жой олган таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимов меҳмон бўлиб келди. Бу ҳам биз учун тарихий аҳамиятга эгадир!-деди туман ҳокими Б Махматраемов.

Шундан сўнг Ҳилол Насимов йиғилганларни бугунги шодиёна кун билан муборакбод этиб, ўз ижоди ва келгуси режалари ҳақида атрофлича маълумот берди. Мухлислардан тушган саволларга ҳам ҳаяжон билан жавоб қайтарди.

Ижодкор билан бундай учрашув олтинсойликлар қалбида узоқ сақланадиган бўлди.  

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?