Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бўлинмалари ходимлари, ишчи-хизматчилари республикамизда шартнома асосида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш каби вазифаларни амалга оширади.  

    Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Олтинсой туман қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Олтинсой туманидаги савдо дўконлари ҳамда маҳаллалар ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофида қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширишмоқда. Учрашувларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда Қўриқлаш бўлинмаларининг имкониятлари, объект ва хонадонларни қўриқловга олиш тартиблари, ўрнатиладиган сигнализация воситалари хусусида батафсил маълумотлар бериб боришмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?