Аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш ва томорқа даромад манбаи тамойили асосида Олтинсой туманидаги Сайрак маҳалласида яшовчи Холбоев Ўктам Усмонович хонадонида Фермерлар кенгаши ходимлари томонидан навбатдаги ўқув семинар ўтказилди. Семинарда иссиқхонада экин етиштиришдаги агротехник талаблар тушинтириб ўтилди. Холбоев Ўктам томорқасининг 15 сотих ерда иссиқхонада маҳсулотлар етиштириб маҳалладаги фуқароларга ўз тажрибасини ўргатиб келмокда