Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Гендер стратегиясининг мазмун моҳияти.
 

Гендер стратегиясининг мазмун моҳияти.

“Аёл бахтли бўлса жамият бахли бўлади”

Ш.Мирзиёев

 

 

 

Маълумки, 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сиафтида маъқулланганди.

Ушбу қонунда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун жабрланувчиларга ҳимоя ордери берилиши кўзда тутилган.

Бу нима дегани?

Мисол учун, эр ва хотин уришиб қолса, эр хотинга нисбатан куч ишлатса ёки тазйиқ қилса ва бу исботланса, эрнинг аёл билан бевосита ёки билвосита алоқасини 30 кунгача чеклаб қўйиш мумкин бўлади.

Оҳ-о, маза-ку энди. Эрнинг асабига бемалол тегаверасиз, эр жаҳл устига чиқса ва куч ишлатса, эрни хотиннинг олдига бормайдиган қилиб қўясиз.

Менга бу ишлардан турмуш тарзимизнинг ғарблашаётгани ва давлатнинг оила ишларига аралашаётганининг ҳиди келяпти.

Кейинчалик фарзандингиз олдига бора олмаслик, ўз уйингиз атрофига 500 метр яқинлаша олмаслик, хотинингиз билан алоқа қила олмаслик каби оилада эр ва отанинг ўрнини чекловчи ва таҳқирловчи ордерлар ҳам маъқулланиши мумкин.

Хўш, гендер тенглиги нима ўзи? Фақат аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва аёлларга улар истаганчалик шароит яратиб беришми? Унда бу гендер тенглиги деб эмас, гендер имтиёзи деб аталиши керак. Нега одамларнинг кўзи шамғалат қилинади?..

“Гендер тенглиги” шиори билан эркакларга шароит яратилган бирорта ҳолатни биласизми? Йўқ.

Эркакларга қандай шароит ҳам керак бўларди, деб сўрашингиз мумкин.

Айтаманки, бизга ҳам (маънавий) тазйиқлар ва зўравонликлардан ҳимоя ордери керак. Бошни оғритаётган ва бизга маънан тазйиқ қилаётган аёллар эрларидан 15 кун, 30 кун узоқда юрсин. Шунда ҳеч қанақа тазйиқ ҳам бўлмайди, зўравонлик ҳам, оила тинч-тотув бўлади.

Гендер тенглиги эркакларни ҳам ўйлайдими?..

Аслида аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик барча ақлли жамиятларда, жумладан, Исломда ҳам қораланади. Аёлларга нисбатан куч ишлатиш тажовуз ҳисобланади. Уларга нисбатан ҳеч қандай куч, зўравонлик, уриш, калтаклашни ишлатиб бўлмайди. Насиҳат қилиш, у кор қилмаса, секин туртиб огоҳлантириш, у ҳам кор қилмаса, ётоқларида тарк қилиш кўзда тутилган.

Биз ишлаб чиқаётган қонунларимиз ва қоидаларимизни яхшилаб ўрганиб чиқсангиз, улар асосан жазолашга ёки таҳдидга қаратилганини кўрасиз. Агар буни қилсанг, бу жазо, буни қилсанг, у жазо ва ҳоказо.

Лекин жиноятнинг олдини олиш, профилактика ҳақида кўп ўйламаймиз. Оилаларда эркаклар томонидан аёлларга зўравонлик ишлатилаётганининг асл сабаби нимада?

Балки аввал ўшани йўқотишга ҳаракат қилармиз?

Мингта аёлга зўравонлик ишлатилиб, мингта эркак жазоланганидан жамиятга нима наф?

Балки ижтимоий тадқиқот ўтказиш керакдир? Нимага эр-хотин уришяпти? Нега оилалар ажрашяпти? Ичкиликданми? Тарбияданми? Ҳирсданми? Ҳасадданми? Қайнота-қайнонанинг муносабатиданми? Онгсизликданми? Дунёқарашданми? Нимадан?..

Қувонарли томони шундаки, минг йиллардан буён жамиятда аёл ва эркак ўртасидаги тенгсизлик ва уни ҳал этиш масаласи ҳамиша долзарб бўлиб келган ҳуқуқий муносабатларнинг нечоғлик долзарблигига қаратилган онундир. Жумладан, қонуннинг 1-моддасида қайд этилганидек, қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Тўғри, ҳозир биз яшаётган давр янгиланаётган Ўзбекистоннинг ислоҳотларида инсон манфаатларининг устунлигига қаратилган бир пайтда, ҳали ҳам оилавий низоларнинг жуда катта қисми эркаклар томонидан аёл ҳуқуқларининг тан олинмаслик ҳолатлари шунингдек, айрим ҳолатларда жамиятда ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларига етарлича аҳамият берилмаётгани ҳақиқатдир.

Ана шундай салбий ҳолатларга қарши мазкур қонуннинг 2-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши” белгиланган.

Шунингдек, қонунда гендер тушунчаси ҳам қайд этилган бўлиб, унга кўра, гендер — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати кўрсатилган.  Демак, гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Балки ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради, холос. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир.

Дарҳақиқат, қадим юнон Суқрот, Арасту, Афлотун каби олимлари энг яхши давлат сифатида жамиятда тенглик ва адолат ҳукм сурган полисни назарда тутишган. Энг яхши қонунлар сифатида ҳам барча тенглигини кафолатлаган қонунларни илгари суришган. Эркак ва аёллар тенглиги ғоясини юнон олими Антифонт ўз асарларида қўллаган ҳолда: «Табиат барчани: аёлларни ҳам, эркакларни ҳам тенг қилиб яратади, лекин одамлар инсонларни тенгсиз ҳолатга солувчи қонунларни ишлаб чиқишади», деб таъкидлаган.Шарқ қомусий олимлардан Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида тенглик ҳукм сурган давлатни фозилликка интилган давлат сифатида қайд этган бўлса, 1791 йилда Олимпия Де Гуж томонидан тайёрланган фуқаролик ва аёл ҳуқуқи декларациясида илк бор аёлларнинг эркин фикрлаш ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилган. Гендер тенглигининг ҳуқуқий ривожига эътибор берадиган бўлсак, энг аввало, гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари халқаро ва миллий қонунчиликни тарихий-назарий ва ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил этиш жоиз. Албатта, барчамизга маълумки, 1948 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эркак ва аёлларнинг тенглиги алоҳида эътироф этилган бўлиб, Декларациянинг 1-моддасида «Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак», дея таъриф берилган. БМТ томонидан 1966 йилда қабул қилинган яна бир халқаро ҳужжат – Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 3-моддасида таъкидланишича, «Мазкур пактда иштирок этувчи давлатлар эркаклар ва аёллар учун ушбу Пактда кўриб чиқилган барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан бир хилда фойдаланишини таъминлаш мажбуриятини олади». Айнан мазкур халқаро норма “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” қонуннинг 2-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир,-деган модданинг амалий ва ҳуқуқий асосидир. Демак, юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатларни ратификация қилган мустақил давлатимиз халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган талабларидан келиб чиқиб ўз миллий қонунчилигида аёллар ва эркаклар тенглиги масаласига жиддий аҳамият беришининг сабаби ҳам асослидир.

Мазкур асоснинг яна бир ҳуқуқий кафолати бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар», деб белгиланганлигидир. Демак, гендер тенглигининг ҳам халқаро ҳуқуқий ҳам, конституциявий ҳуқуқий асоси кафолатланган. Гендер тенглиги ижтимоий тенгликни ҳам англатади. Бундай тенгликни таъминлаш учун Конституция ва қонунларга зарур қоидаларни киритишнинг ўзи кифоя эмас.Шу боис ҳам, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш”га алоҳида эътибор қаратилган. Чунки, мана шундай синовли кунларда, яъни карантин даврида ҳам шифокорлар, ички ишлар, ҳатто Миллий Гвардия ходималарининг эркаклар билан елкама-елка туриб ишлашганининг гувоҳи бўлдик. Карантин бўлишига қарамай, тиббий ниқоблар, тиббий кийим-кечак, зарур воситаларни зудлик билан етказиш учун тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишганининг боиси, бирор бир тез тиббий ёрдам кўрсатишда узулишлар, етишмовчиликлар бўлмаганининг гувоҳимиз. Шифокорларимизнинг азалий Гиппократ қасамёди ҳаммага маълум. Куну-тун инсон саломатлиги йўлида хизмат қилган шифокорларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига соғайган фуқароларимизнинг хурсандчилигининг ҳам гувоҳимиз.

Ана шундай изчиллик билан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида жамиятимизда тинчлик ва иқтисодий барқарорлик таъминланмоқда. Кундалик ҳаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, халқ фаровонлигида, жамият тинчлигида ҳамда иқтисодий барқарорликда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутади. Гендер тенглигини таъминлаш бўйича давлат миқёсида ишлаб чиқилган қонунлар ва дастурлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳатто Жаҳон Иқтисодий форуми (The Global Gender Gap) ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, хотин-қизлар эркакларга нисбатан бир йилда қарийиб 35 кундан кўпроқ ишлар экан. БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) тадқиқотларига қараганда эса, қизлар ўғил болаларга нисбатан бирор ишни бажаришда 35-36 фоиз кўп вақт сарфлар экан. Бу ҳали ҳам дунёда гендер тенглигига эриша олинмаётганлигини кўрсатади.

Шу боис ҳам, 2019 йилнинг 2 сентябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонуни мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган яхлит ва асосий қонун ҳужжати ҳисобланади. Ушбу қонун билан илк бор миллий қонунчилигимизда «гендер» тушунчасига таъриф берилган.

Унга кўра, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ушбу соҳада давлат бошқаруви механизмлари белгиланди.

Хусусан, хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссиянинг асосий вазифалари хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини  амалга ошириш, ушбу соҳада давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, ушбу соҳада қилинган ишлар бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ахборот тақдим этиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш ва бу борада халқаро стандартларга риоя этиш соҳасида халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.

Қонуний ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик айрим ижтимоий муносабатларга татбиқ этилмайди.

Мазкур қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди:

бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш;

қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;

гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш;

хотин-қизлар ва эркакларнинг меҳнатини муҳофаза қилишда репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари;

касбий малакага доир тавсиялар бериш;

қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини тартибга солишда фарқларни белгилаш.

Қонуннинг 13-моддасида давлат органларининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари ҳамда 15-моддасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги  иштироклари белгиланди.

Агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмаслиги, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судларда кўриш чоғида адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматларга ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгила

Ҳаёт шиддат билан ўзгараётган даврда жамият ҳам тараққий этар экан, инсонлар ҳам замон билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилашади. Бу аёлларга ҳам тегишлидир.  Эндиликда аёллар фақат уй-ишлари, бола тарбияси билан шуғулланиб, “ё оила, ё иш”,- деган фикрлар гендер тенглигига тўсқинлик қилади. Кўриб турибмизки, ривожланишнинг энг ўткир муаммоларидан бири тенгликка эришиш, айниқса, жамиятда ҳам, оилада ҳам эркак ва аёлнинг гендер тенгилигига эришиш энг оғир масалалардан биридир. Минг афсуски, хотин-қизлар кўпинча ривожланиш жараёнидан четда қолади ва ҳатто унда иштирок этган тақдирда ҳам жуда катта қийинчиликлар ва ҳатто йўқотишлар (Бунда кўпгина ҳолларда оилавий низолар, ажримлар) эвазига эришади. Мазкур ҳолатни олдини олишда қонуннинг 25-моддасида Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилади”-деб белгиланган.   Айнан 21-модда эса, меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини белгилаган. Бугун хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири, халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти сифатида белгиланган. Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан бўш биноларни қайта таъмирлаш ва ишга тушириш ҳисобига 2 700 тадан ортиқ кичик цехлар ташкил этилиб, 18 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредитлар ажратиш охирги йилларда сезиларли ошди.

Биз эса, қонунларни қабул қиламизу, амалга ошириш учун аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти юксак бўлишини таъминламасак, яна сунъий тўсиқларга дуч келаверамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, бугунги янгиланаётган жамиятда аёлларнинг сиёсат ва иқтисодиётга кенг жалб қилиниши туфайли гендер тенглиги борасида ўзгаришлар, силжишлар, ҳаттоки ютуқлар кўзга ташланмоқда. Айниқса, сиёсатда аёллар фаоллашганининг гувоҳимиз яъни давлат бошқарувида, судлов тизимида, ички ишлар, божхона тизимида ҳам хотин-қизларнинг меҳнат қилаётгани айни ҳақиқатдир. Зеро, бу борада мазкур қонуннинг 4-БОБи : “Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари” га бағишланган ҳамда 18-моддада сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш ҳуқуқи яъни, хотин-қизлар ва эркаклар ҳокимият вакиллик органларига сайлаш ва сайланишда тенг ҳуқуқларга эгалиги қайд этилган. Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланади.

Кўпчилик, ҳоким аёлларимизни қўллаб-қувватламоқда, ҳатто эндиликда жамият ишларида аёлларнинг кенг иштирокига кўникиб ҳам қолишмоқда. Масалан, жамият ишига фаол иштирок этаётган аёлларнинг турмуш ўртоғи тушунган ҳолда уни қўллаб-қувватламоқда. Фарзанд тарбияси ҳамбилан бирга турли тадбирларда иштирок этар экан, ўзи билмаган ҳолда сиёсатга кириб қолади. Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиш билан бир қаторда сиёсатда ўзларини кўрсатиш имкониятларига эга бўлишди.

Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Бироқ тан олиш керак, айрим мамлакатларда аёлларнинг ўрни ошхонада, деган қарашлар ҳали ҳам буткул йўқолмаган.

Шу боис ҳам, мазкур қонунда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун жабрланувчиларга ҳимоя ордери берилиши кўзда тутилган. Бугун ҳудудларда Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш марказлари ташкил этилди. Хотинқизлар қўмитасининг республика бўйича ягона қисқа рақамли (1146) “Ишонч телефони” ташкил этилиб, ҳар куни 24 соат давомида хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилиш тизими йўлга қўйилган.... Бу нима дегани?

Мисол учун, эр ва хотин уришиб қолса, эр хотинга нисбатан куч ишлатса ёки тазйиқ қилса ва бу исботланса, эрнинг аёл билан бевосита ёки билвосита алоқасини 30 кунгача чеклаб қўйиш мумкин бўлади.

Аслида аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик барча ақлли жамиятларда, жумладан, Исломда ҳам қораланади. Аёлларга нисбатан куч ишлатиш тажовуз ҳисобланади. Уларга нисбатан ҳеч қандай куч, зўравонлик, уриш, калтаклашни ишлатиб бўлмайди. Насиҳат қилиш, у кор қилмаса, секин туртиб огоҳлантириш, у ҳам кор қилмаса, ётоқларида тарк қилиш кўзда тутилган.

Шу боис ҳам, қонун 32-моддадан иборат бўлиб, 29-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши ҳамда 30-моддада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаши қайд этилган.

 

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?