Оилаларимиз чироғи ва чароғбони бўлган аёл зотига эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.
Ҳаётнинг лаззати ширин турмишда. Эр-хотин иноқ, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса шунинг ўзи бахтдир. Лекин, бу каби ҳаётнинг лаззатларини англай олмайдиган айрим инсонлар борки, улар ўзининг аёлига, опа-сингилларига тазйиқ ўтказишдан, зўравонлик қилишдан таб тортишмаяпти.
Мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реаблитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.
Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик деганда – хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик) тушунилади.
Хотин-қизларни бу каби зўравонликлардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоя ордери берилади ва бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжатдир.
Девонхона мудири в.б Н.Соатов
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024