Маълумки, сўнгги йилларда аёллар ва болаларнинг турли зўравонлик ва таҳдидларга учрагани ҳақидаги муждалардан тез-тез воқиф бўляпмиз. Айниқса, жабрланувчилар бегона шахслар зуғумидан кўра оилавий зўравонликдан кўпроқ азият чекмоқда. Бундай аянчли ҳолатлар эса опа-сингилларимиз ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришни тақозо этди.
Шу боис 2023 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур ҳужжат асосида 11 та кодекс ва қонунга, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ҳам ўзгартиришлар киритилиб жавобгарлик кўчайтирилди.
Жиноят кодексининг 115-модда, 118-модда, 119-модда, 121-модда, 128-модда, 1281-модда, 129-модданинг, 130-модданинг учинчи қисми ва 1301-моддалари санкцияларида жазо тизими кучайтирилди.
Қуйидаги мазмундаги 1261-модда билан тўлдирилди:
«1261-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик, яъни Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса деган тушунча киритилиб санциясида жазо ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан бошланиб оғир оқибатлаг олиб келадиган ҳолатларда 12 йигача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш белгилаб қўйилди.
Шунингдек қуйидаги мазмундаги 1413-модда билан тўлдирилди:
«1413-модда. Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш
Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш тушунчаси киритилиб, жазо санкция жарима жазоси белгилашдан бошланиб оғир оқибатларга оилб келадиган ҳолатларда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.
Шуниндек маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексга ҳам ўзгартиришлар киритилди:
Маъмурий кодекснинг янги, яъни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш жазо туриб киритилди.
«281-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.
Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.
Ҳуқуқбузар жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ўталмаган муддатини ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг тўрт соати учун маъмурий қамоқнинг бир кунига тенг жазо билан ёхуд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг саккиз соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг жарима билан алмаштиради. Бунда маъмурий қамоқнинг муддати ўн беш суткадан, жариманинг миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги керак.
Қуйидаги мазмундаги 411-модда билан тўлдирилди:
«411-модда. Шаҳвоний шилқимлик қилиш
Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш тушунчаси киритилиб, жарима жазосидан бошланиб оғир оқибатларга олиб келадиган ҳолатларда ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси белгилаб қўйилди
474-модда биринчи қисмининг санкцияси:
«ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
475-модда биринчи қисмининг санкцияси:
«ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.
Қуйидаги мазмундаги 477-модда билан:
«477-модда. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги тушунчаси киритилиб, ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек 592-модда:
«592-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик тушунчаси киритилиб, жарима жазосидан ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича
Олтинсой туман судининг раиси
К.Назаров
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024