Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорларга мурожаатнома

Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 11-мартдаги “Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-758-сонли қонуни билан Солиқ кодексига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Солиқ кодексининг 483-моддаси ўн иккинчи-ўн бешинчи қисмлари бидлан тўлдирилиб, унга кўра:
-Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музрабод, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва эр майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат руйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъэктлари (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган эр солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, айланмадан олинадиган солиқни, якка тартибдаги табдбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини тўлашдан 2024-йил 1-январга қадар бўлган даврда озод қилинди. (Ушбу қисмнинг қодалари 2021-йил 1-июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади);
Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва эр майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу ҳудудларда ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъэктлари (бундан кластерлар мустасно) 2021-йил 10-сентябрдан 2024-йил 1-январга қадар бўлган даврда фойда солиғини белгиланган сорлиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари буйича тўлайди.
Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн бешинчи қисмларида кўрсатилган тоғли ҳудудларнинг ҳамда эр майдонлари шўрланган ҳудудларнинг руйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан тасдиқланади.
“Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Сурхондарё вилоят Олтинсой туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг апрел ойи давомида кўплаб ишлар амалга оширилди:
- Туманда фаолият юритаётган 12 та солиқ турларидан 123 млн 364 минг сўм миқдорида ортиқча солиқ тўловлари қайтариб берилди;
- 64 та тадбиркорлик субъэктларининг 80 дан ортиқ муаммолари ўрганилиб, 32 таси бевосита солиқ ҳодимлари кўмагида ҳал этилди;
- Солиқ ҳодимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тумандаги 124 та корхоналардаги 255 нафар норасмий ишловчи уқароларнинг фаолияти қонунийлаштрилди;
- 26 та корхоналарга эр солиғи, 34 та корхоналарга мол-мулк солиғи 2 та корхоналарга айланмадан олинадиган солиқ, 14 та корхоналарга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари қўлланилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъэктлари иштирокида 4 маротаба учрашувлар ўтказилиб, солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда ҳисоботлари тўлдириш ва топшириш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Боймирзаев Равшан Мирзалиевич, Олтинсой туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?