2017 йилнинг 19 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-5087-сон фармонига асосан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада фаол жалб этиш ва хусусий бизнесини бошлашга, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этишга хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини мувофиқлаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизими яратилди.
Ушбу Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш ва ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги асосий вазифалар ва фаолият йўналишлар белгилаб берилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларидан бири статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни топширишда маслаҳатлар бериш қилиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил
5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 710-сонли қарорига асосан Ахолини рўйхатга олиш ишлари 2022 йилдан 2023-йилга ўзайтирилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Янгидан қабул қилинган қарор ва фармонлар иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилади ва мамлакатимиз аҳолиси яшаш тарзи ҳамда тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024